Рейд давомида 3 нафар фуқаро Панжикентга бориб, 14 кг 766 гр опий ва 14 кг 958 гр гашишни сотиб олиб, “ўзбек-тожик” чегарасини бузиб ўтаётган вақтида қўлга олинган.
Бошқа ҳолатда эса автомашина гаражидаги хуфия жойда мармар тошлари орасига беркитилган 9 кг 40 гр опий моддаси аниқланган.
Ҳар икки ҳолат юзасидан фуқароларга жиноят иши қўзғатилган.
