— Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрадиган ҳар бир киши сайёҳ бўладими, олим, ўқувчи ёки бошқа касб вакили албатта, ўз соҳасига оид бўлган нарсаларга кўпроқ қизиқиш билдиради. Шунинг учун ҳам марказ экспозициясидаги экспонатларнинг хилма-хиллиги эътиборга молик. Бизнинг ҳозирги вазифамиз ҳам шу ҳақида бош қотиришдан иборат. Муҳокамаларимиз ҳали давом этади. Албатта, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази экспозициясини бойитишда юртимиздаги ҳар бир олимнинг фикри биз учун муҳим!
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати

 
                