Бу ҳафта ҳисобидан Qurultoy'нинг иккинчи сони чиқмоқда. Меҳмонимиз — Феруза Жуманиёзова. Мавзу — Кушонлар ва Ғазнавийлар орасида ҳукм сурган сулолалар.
У киши билан декабрь охирида студияда суҳбатлашгандик. Шундан буён опа кўп тадқиқот олиб бориб, кўп янги маълумот тўплабди. Янги маълумот кўплигидан унча савол-жавоб қилишга ҳам вақт бўлмади. Охирида мавзуни блокларга бўлиб, икки-учта подкаст қилиб юбормаганимизга ачиндик. Энг камида Кидарийлар-Хионийлар ва Тегиншоҳларни алоҳида суҳбатлар қилса бўларди (Эфталийларни гаплашиб бўлганмиз). Лекин буни ҳали тўғриласа бўлади.
Видеога линк (https://www.youtube.com/watch?v=9OKd2nW_iLc&ab_channel=QURULTOY).