Шарқшунослик институти бўлим бошлиғи Салимахон Эшонова “ХIХ аср охири – ХХ аср бошларида ижод қилган Қўқон сўфий шоиралари Нисо ва Хоний адабий мероси” медиалойиҳаси аҳамияти ҳақида фикрларини билдирди.
"Қўқонда яшаб ижод этган сўфий шоиралари – Нисо ва Хоний илк бор илмий асосда тадқиқ этилмоқда. Адабиётимизда асосан эркак сўфий шоирлар ва уларнинг илоҳий ёр ҳақидаги образлари ўрганилган. Ушбу лойиҳа орқали сўфий шоираларда, яъни аёлларда бу жараён қандай бўлган, деган саволга аниқ ва қисқа жавоб беришга ҳаракат қилинмоқда. Уларнинг тасаввуфий руҳдаги шеърий мероси Ислом цивилизацияси марказининг "Вақт девори"да замонавий ахборот технологиялари ёрдамида намойиш этилади. Бу лойиҳа нафақат адабий, балки маънавий-маърифий жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади", — деди у.