— Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази — бутун юртимизда эришилган илмий, маданий ва маънавий ютуқларни ўзида жамлаган ноёб маскан. Агар кимдир Самарқанд, Бухоро ёки Хива каби тарихий шаҳарларимизга бориш имконига эга бўлмаса ҳам, Тошкентдаги ушбу марказга ташриф буюриб, гўё бутун Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилгандек бўлади.
Қизиқарли тарихий бир ҳақиқат: Христофор Колумб кемасида Улуғбек бобомиз яратган машҳур «Зиж» жадвали бўлган. Саёҳатчи ана шу илмий манбадан фойдаланган ҳолда Америка қитъасига етиб борган, аммо у Ҳиндистонга бордим деб ўйлаган. Агар Колумбда Берунийнинг асарлари бўлганида эди, у янги қитъага борганини билган бўларди.
Шу жиҳатдан айтиш мумкинки, Колумб ва Веспуччидан анча аввал, Беруний бобомиз аллақачон янги қитъалар мавжудлиги ҳақида илмий асосда хулоса чиқарган.
Фалсафа фанлари доктори, профессор Бахтиёр Каримов Ислом цивилизацияси марказининг аҳамияти ва буюк бобокалонларимиз илмий мероси ҳақида сўз юритди.

 
                