"ADOLAT" SOSIAL-DEMOKRATIK PARTIYASI
Warning: Creating default object from empty value in /home/diaatuz/domains/beruni.uz/public_html/components/com_k2/views/itemlist/view.html.php on line 743
Sharqshunoslik instituti ilmiy xodimlari professor Ablat Xo'jayev hamda t.f.d Sherali Qo'ldoshevlar muallifligidagi "Muhammad Yoqubbek" kitobi Turkiyada turk tilida nashr etildi.
Ushbu kitob Turkiston mustaqilligi uchun kurashgan, davlat arbobi, harbiy sarkarda Muhammad Yoqubbek (1820-1877) hayoti va faoliyati haqidadir.
O‘zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Abu Rayhon Beruniy nomidagi sharqshunoslik instituti qo‘lyozmalar fondida saqlanayotgan Ilyos Ohundning “Muhammad Yoqubbekning so‘nggi kunlari” (O‘zR FA SHI, №417), Mullo Muhammad Ibrohim Fanokatiyning Sharqiy Turkiston tarixi (O‘zR FA SHI, №12663) va boshqa birlamchi asarlardagi ma'lumotlar asosida Muhammad Yoqubbekning Yettishahar davlati tarixini chuqurroq o‘rganishga yordam beradi.
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Исломдан аввалги давр экспозициясига бағишланган муҳокама ўтказилди. Тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова раҳбарлик қилган учрашувга турли соҳаларда фаолият юритаётган олимлар, мутахассислар ҳамда лойиҳа раҳбарлари жалб этилди.
Муҳокамада Исломдан аввалги давр тарихий сиймоларини яратиш, ўша давр муҳитини экспозицияда гавдалантириш масалалари муҳокама этилди. Рассомлар, ранг-тасвир усталари томонидан тарихий шахсларнинг сиймосини яратишда нималарга аҳамият қаратиш кераклиги ўртага ташланди.
— Марказнинг Исломдан аввалги давр экспозицияси бўйича кўплаб олимларимиз ўз таклифларини бериб ўтди ва тузатишлар киритилди. Лойиҳалардаги баъзи масалалар бўйича бу жуда омадли бўлди. Бугунги йиғилишда кўрилган иккинчи масала "Вақт девори"га бағишланган муҳим вазифалар ҳисобланади. Исломгача бўлган даврдаги экспозициянинг юқори қисмида вақт хронологияси бўлади, яъни тарихий хронология. Бу масалада ҳам жуда кўп таклифлар билдирилди. Исломгача бўлган даврда тарихий образларни яратиш жуда мураккаб вазифа. Хронологик даврлаш нуқтаи назаридан камчиликлар аниқланиб, янги таклифларни киритишда, археолог олим Сергей Баратовни илмий маслаҳатчи қилиб тайинладик, — деди тарих фанлари доктори, профессор Жаннат Исмоилова.
Мазкур вазифаларни ижросини таъминлаш мақсадида Бадиий академия рассомларига ёрдам бериш учун бир неча тарихчи олимларни илмий маслаҳатчи сифатида бириктиришга қарор қилинди. Экспозицияни шакллантириш жараёнида деворий суратлар, чизмалар ва хорижий тадқиқотларда келтирилган тарихий сиймоларнинг образларини аниқлаш ва уларни рассомларга тақдим этиш ишлари олиб борилмоқда.
Миллий архелогия маркази вакили, профессор Ғайбулла Бобоёров ҳукмдорлар сиймосини яратишда қадимий тангалар, топилмалар ва ҳайкалларга аҳамият қаратиш кераклигини таъкидлади:
– Қадимий тангалардаги суратлар ҳукмдорлар сиймосини тиклашга ёрдам беради. Деярли барча тангаларнинг иккинчи томонига ҳукмдорларнинг суратлари туширилган. Бу уларнинг аниқ сиймоини яратишга асос бўла олади. Шунингдек, ҳукмдорлар суратлари туширилган идишлар, деворий суратлар ҳам мавжуд. Бу моддий манбалардан рассом ва ҳайкалтарошларимиз тайёр андоза сифатида фойдаланишса бўлади. Тахминан сиймолари моддий ашёларда мавжуд бўлган шахсларнинг сиймоларни сунъий интеллектда тиклашга ҳожат йўқ. Бизнинг археология марказимиз ижодкорларга моддий ашёлардан фойдаланган ҳолда сиймолар яратишида ёрдам беришга тайёрмиз.
ЎзР ФА Шарқшунослик институти доценти Феруза Жуманиёзова лойиҳалар устида ишлаш жараёнида экспозицияни бойитиш бўйича кўплаб янгиликларга дуч келганини таъкидлади:
— Экспозиция учун ҳали номи кўпчиликка маълум бўлмаган, аммо тарихимиз учун унутиб бўлмас из қолдирган Туркшоҳийлар ҳақида моддий манбалар тақдим этмоқчиман. Туркшоҳийлар тахминан 620-870 йилларда фаолият кўрсатган туркий сулола бўлиб, улар асосан араб манбаларида шу ном билан аталган. Баъзи манбаларда Шоҳийлар деб ҳам аталади. Беруний "Ҳиндистон" асарида бу сулолани Кобулшоҳлар деб атаган. Уларни Кобул Тегиншоҳлари деб аташ мумкин, сабаби бу сулоланинг баъзи вакиллари Тегиншоҳ унвонли тангалар зарб этган. Гап уни қандай номлашда эмас, муҳими, уларни тарихан мавжудлигини авлодларга етказиш деб биламан. Туркшоҳийларни ҳинд диёридаги ўзидан олдинги Кушонлар, Кидарийлар, Эфталийлардан кейинги аслияти туркий бўлган сулола дейиш мумкин. Уларнинг илк ҳукмдори Барҳатакен, сўнгиси Лагатурман бўлган. Рутлил номли Туркшоҳийлар сулоласига мансуб Зобулистон ҳукмдорлари ва уларнинг фаолияти давомидаги ишлари араб манбаларида кўп бора эсланган. Туркшоҳийлар Ҳиндистон диёрида улардан кейин мазкур ҳудудга келиб улкан давлат барпо этган Ғазнавийлар, Деҳли Султонлиги, ҳатто Бобурийлар давлати учун тамал тоши қўйган.
Мутахассислар ва олимлар ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар миллий меросимизни теран ва ҳаққоний акс эттиришга хизмат қилади.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Биринчи Ренессанс даври экспозицияси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.
Унда Италиянинг “Magister Art” компанияси вакиллари ва олимлар иштирокида экспозициясини жаҳон андозалари асосида ташкил этиш масалалари муҳокама этилди. Давра суҳбатида Марказ раҳбари Фирдавс Абдухолиқов Биринчи Ренессанс даври учун тайёрланаётган музей экспонатлари, иммерсив шоу ва ундаги артефактлар ҳақида маълумотлар берди:
— Марказ экспозицияси дунё бўйлаб маданий ва маърифий тадбирлар ва кўплаб халқаро кўргазмаларни ташкил этган Италиянинг нуфузли компаниясига топширилган. Дастлабки таклифлар ва уларнинг лойиҳалари маҳаллий олимлар, соҳа мутахассислари томонидан илиқ қабул қилинди. Биринчи Ренессанс даври экспозициясида экспонатлар турли ўлчамларда, турли хил кўринишларда бўлиши режалаштирилган. Масалан, “Нилометр”, “Жарқўрғон" минораси, Минораи Калоннинг муҳташам ва маҳобатли макети ясалади, экспозицияга ўша давр маърифий руҳини берувчи Хоразм Маъмун академиясининг китоблар билан тўлдирилган кичик варианти ясалади. Марказ экспозициясини бу каби кўплаб ноодатий экспонатлар билан бойитиш бўйича муҳокамалар давом этмоқда.
Давра суҳбтида “Magister Art” компанияси креатив директори Алессандра Костантин экспозиция бўйича тайёрлаган лойиҳаларини тақдимот қилди ва йиғилганларга экспозиция дизайни бўйича қилинаётган ижодий жараёнлар ҳақида сўзлаб берди:
—
Экспозицияни бойитиш бўйича изланишларимиз масъулларга ва маҳаллий олимларга маъқул келди. Италияга қайтиб, билдирилган фикр ва тавсиялар асосида ишчи гуруҳимиз билан жараённи қолган жойидан давом эттирамиз. Ишларимизни янада мукаммаллаштириш учун хорижнинг машҳур музейларига боришга, Туркия, Россия ва шу каби давлатларнинг тажрибаларини ҳам ўрганишга тўғри келмоқда.
“Magister Art” компаниясининг тажрибали архитектори Лаура Перетти марказ экспозицияси бўлимларининг жойлашуви, шакли, интерьери ва мазмуни ҳақида фикрларини баён этди:
—
Экспозицияни мукаммал ва жаҳон стандартларига мос тарзда ташкил этишда ўзбекистонлик олимларнинг ҳам фикрлари биз учун муҳим. Марказни янги сегментлар билан бойитиш бўйича муҳокамалар ҳали якунига етгани йўқ. Лекин биз дастлабки ўрганишларимиз жараёнларида шундай хулосага келдикки, экспозицияни бойитиш учун Ўзбекистон тарихига оид экспонатлар етарли. Музокаралар жараёнида биз уларни кенгроқ таҳлил қилдик, ўрганганларимиз асосида мамлакат тарихига оид энг сара ва муносибларини экспозиция доирасида йирик "план"ларга чиқаришга келишиб олдик.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида Биринчи Ренессанс даври экспозицияси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати ўтказилди. Унда Италиянинг “Magister Art” компанияси вакиллари ва маҳаллий олимлар иштирокида Ўзбекистондаги мега лойиҳа экспозициясини жаҳон андозалари асосида ташкил этиш масалалари муҳокама этилди.
Ислом цивилизацияси маркази Ахборот хизмати